Линклар

Шошилинч хабар
16 октябр 2019, Тошкент вақти: 19:25

АНДИЖОН – “Сув муаммосини ҳал этишга сўз берган ҳокимият ишни ҳали ҳам пайсалга солмоқда”


АСАКА. “Андижон вилояти Асака тумани Қайрағоч МФЙдан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да сув ва йўл муаммоси бўйича мактубимиз чоп этилган эди. Шундан кейин туман ҳокимияти вакиллари ҳудудга келиб биз билан учрашди. Аммо халқ қабулхонаси раҳбари аҳолига қўполлик қилди. Бу борада ST’да ҳокимликнинг жавоб хати ҳам чоп этилди. Ҳокимият ўз жавоб хатида Юқори Қорасув кўчасидаги йўлга “Обод қишлоқ” дастури доирасида шағал ётқизилганини иддао қилган. Ҳолбуки, йўлга аҳолини ўзи шағал тўшаган, бунинг учун ҳар бир хонадондан 100 минг сўмдан пул йиғилган. Ёлғон маълумот беришдан нима наф?!

Cув масаласига келсак, унинг ечими ҳам узоқ чўзиладиганга ўхшайди. Ҳокимият қувур ётқизиб сув олиб келиб берар экан, аммо қувур учун аҳоли пул йиғиши керак экан. Наҳотки, ҳокимият аҳоли пулига қараб қолган бўлса?! Ҳудудга тракторларни олиб келишди, аммо солярка йўқлиги сабаб ҳали иш бошланмади. Ҳокимият сув муаммосини тезроқ ҳал қилиб берсин”.

(Бу хабар Озодликка 25 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Шарҳларни кўринг

XS
SM
MD
LG