Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:28

САМАРҚАНД – “Шифобахш булоқлар монополия қилиб олингани сабаб сиҳатгоҳимизни ишга туширолмаяпмиз” 


КАТТАҚЎРҒОН. “Самарқанд вилоят, Каттақўрғон туман, Ёдгорхўжа маҳалласидан ёзмоқдамиз. Биз – тўрт ака-ука Саъдуллаевлар, Россияда ишлаб тўплаган маблағимизга 2018 йил октябрда Нуробод туман, Нурбулоқ шаҳарчасида даволаш сиҳатгоҳи қурдик. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан фаолият юритиш учун лицензия олдик. Қисқаси, ҳамма ҳужжатлар тап-тайёр. Аммо Нурбулоқ шаҳарчасидаги шифобахш булоқлар монополия қилиб олинган экан...

Бу ерда 40-45 даража ҳароратда қайнаб чиқувчи 10 та булоқ бор. Шулардан 5 таси Абу Али ибн Сино номли санаторийга қарашли. Қолган 5 та булоқни рақобатни хоҳламайдиган бир тадбиркор эгаллаб олган экан. Ўша тадбиркор бизнинг фаолиятимизга тўсқинлик қилмоқда.

Бизга маълум бўлишича, тадбиркор томонидан эгаллаб олинган 5 та булоқдан 2 таси тасарруф этилмоқда. 1Б, 4Р ва 8048 рақамли учта булоқ эса турли йўллар билан ёпиб қўйилган. Биз айнан 8048 рақамли минерал сув қудуғидан фойдаланиш учун деярли барча республика идораларига мурожаат қилдик. Республика ташкилотлари мурожаатимизни вилоятга, вилоят эса туманга жўнатади, аммо муаммо ечим топмаяпти. Хуллас 2 қаватли замонавий сиҳатгоҳимизни ҳалигача ишга тушуролмадик.

Тадбиркорлик қилиб, камида 25 та иш ўрни яратамиз деган эдик. 1,5 йилдан буён кредит тўлаб касодга учраёздик. Энди эса қурган биномизни сотиб, яна Россияга қайтиб кетишдан ўзга йўл қолмаяпти...”

(Бу хабар Озодликка 28 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG