Линклар

“Президент Мирзиёев қўллаб-қувватлаган товуқ боқишга амаким тўсқинлик қилмоқда”


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Президент Мирзиёев қўллаб-қувватлаган товуқ боқишга амаким тўсқинлик қилмоқда"

"Исмим Шерали Юсипов Боймирзаевич. 1984 йилда Асака тумани Қипчоқ қишлоғида туғилганман. Мен айни пайтда Россиядаман. Президент Мирзиёев тадбиркорликка кенг йўл очган бир вақтда, мен ҳам тадбиркор бўлиш мақсадида ўз уйимда товуқхона қуриб, товуқ боқмоқчи бўлдим. Дадам 2013 йилда оламдан ўтган. Мен бошлаган ишларим энг катта ва энг кичкина амакимларимга ёқмади. 3та фарзандим бор. Уларга шароитлар яратмоқчи эдим. Бироқ, катта амакимнинг ўғли Асака тумани ҳокимиятида танишлари борлиги сабабли менинг фаолиятимга тўсқинлик қилмоқда.

Бунинг сабаби, улар давлат ерига, яъни тутқаторга сув олиб ўтмоқчи. Тутнинг тагидаги ерни экишади. Ўша ерни суғоргани сув сўрамоқда. Ким қурт боқса, ўша одам тагидаги ерни экади. Лекин улар қурт боқмай, экин экишади. Мен эса экин эколмайман. Шунга, товуқхона қурмоқчиман.

Наҳотки, давлат идоралари унинг нотўғри ишларига кўз юмади? Чунки катта амакимнинг ўғлида Асака тумани ҳокимиятида танишлари борда. Бироқ қонун ҳаммага тенг бўлсин. Ҳозир ҳам 5 киши келибди ҳокимиятдан. Наҳотки, ҳокимиятдагилар ҳам президентнинг кўрсатмаларига қарши чиқса?

Тадбиркор бўл дейишади. Лекин фаолият бошламоқчи бўлсам¸ шундай тўсиқларга дўч келасан. Бундай тўсиқларни Президент аппаратидагилар билишармикин? Ёки билса ҳам билмасликка олишармикин?

Ҳозир товук боқгани ўз маблағимдан жойини қиламан. Бошланишига 500 та товуқ боқиш билан бошламоқчиман. Кейинги йил товуқларни 3 000 мингтагача кўпайтирмоқчиман. Коллеж битирувчиларидан ёки оғир меҳнатга ярамайдиган кам таъминланган аёлни ишга оламан. Аёлим билан бирга ишлашади. Қачонгача биз энди хорижда юрамиз? Уйга қайтадиган вақт келди!"

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG