Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 01:23

ҚЎҚОН– "Савдогарлар ҳомийликка мажбурланмоқда"


ҚЎҚОН. "Фарғона вилоят, Қўқон шаҳридан мактуб йўлламоқдаман. Бозорда савдогарлик қиламиз. Бизларни моддий ёрдам қилишга мажбурлашмоқда. Масалан, 2 метр жойда савдо қиладиганлар 8 миллион сўм моддий ёрдам қилиши шарт экан. Ҳомийлик қилишдан бош тортганлардан бозордаги жойини бўшатиб қўйиш талаб этиляпти. Шундоқ ҳам ҳар куни патта пули, ҳар ойда отнинг калласидек ижара пули тўлаймиз. Аслида, бозорда савдо учун тузук-қуруқ шароит ҳам йўқ. Катта миқдорда моддий ёрдам қилишга мажбурлашаётгани эса ўлганнинг устига тепган бўлмоқда. Тадбиркорларни ҳомийликка мажбурлаш қонунга зид эканини раҳбарлар ё билмайди, ё билиб туриб, жазодан ҳам қўрқмай иш тутяпти".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG