Линклар

Шошилинч хабар
24 октябр 2018, Тошкент вақти: 01:29

СУРХОНДАРЁ – "Такрор мурожаатларга қарамай, болалар футболи масаласи ҳал этилмади"


ОЛТИНСОЙ. "Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани Жобу маҳалласидан ёзмоқдаман. "Сиздан Телеграм" рукнида аввал ҳам мактубим чоп этилган эди. Ўша мактубимда ёшларимиз спорт билан шуғуллансин, дея 2017 йили 250 миллион сўм сарфлаб, қишлоқда кичик стадион қурганим, аммо болалар тинч-осойишта футбол ўйнашига тўсқинлик қилишаётгани ҳақида ёзган эдим. Аммо ушбу масала ҳалигача ҳал бўлмади. Ҳозиргача мактабгача таълим муассасасига 150 миллион сарфладим, сув чиқардим, трансформаторларни ишлатдим. Аммо ҳали ўзим учун уй қурганим йўқ. Бу билан қилган савоб ишларимни миннат қилиш фикридан йироқман, қўлдан келганча аҳолига ёрдам беришга уринаётганим, аммо хайрли ишларга тўсқинлик қилаётганлар ҳам борлигини айтмоқчиман, холос. Ҳали қишлоқда ёшлар дам олиш уйи, кинотеатр каби кўнгилочар масканлар қуриш керак. Аммо ҳозирча борини ҳам қадрлашмаяпти, болаларимиз ҳамон стадионда футбол ўйнай олмаяпти".

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG