Линклар

Шошилинч хабар
21 феврал 2019, Тошкент вақти: 21:03

ФАРҒОНА – “Ёш тадбиркор: бозор маъмурияти уч ойдан бери жой қилиб бермаяпти” (ВИДЕО)


ФАРҒОНА – “Ёш тадбиркор: бозор маъмурияти уч ойдан бери жой қилиб бермаяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:11 0:00

БАҒДОД. “Мен – Ҳожимуҳаммад Муҳамадалиев, Фарғона вилояти Бағдод тумани Говхона қишлоғидан мактуб йўлламоқдаман. Ёш тадбиркорман. Пайпоқ ишлаб чиқараман. Маҳсулотимизни сотиш учун туман буюм бозорига чиқамиз. Бош кийим сотадиган савдогарлар ёнида турсам ички ишлар ходимлари ҳайдайди. Мана, уч ой бўлибдики, бозор маъмурияти тайинли жой қилиб бермаяпти. Бу масалада бир неча марта туман ҳокимлигига мурожаат қилдим. Туман ҳокими ўринбосари бозорқўмга айтди, аммо натижа йўқ. Кейин туман ҳокими қабулига кирдим. Ҳоким жой қилиб беришни топширди. Лекин ваъда бор-у, ижро йўқ.

Қўлимда 5 нафар ишчи бор. Солиқ ва тўловларни ўз вақтида амалга оширмоқдаман. Президентимиз битта иш ўрни яратган тадбиркорни бошимга кўтараман деб турган бир пайтда масъулларнинг эътиборсизлигини қандай баҳолаш мумкин?!”

(Бу хабар Озодликка 2018 йил, 25 декабрь куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG