Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:58

CУРХОНДАРЁ – Тадбиркор: банкирлар бизни қўллаб-қувватлаш ўрнига ғайратимизни сўндирмоқда


ШЕРОБОД. “Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Пошхурт қишлоғидан ёзмоқдаман. 20 йилдан бери турмуш ўртоғим билан тадбиркорлик қилиб келамиз. Президентимизнинг тадбиркорларни қўллаб-қувватлашидан илҳомланиб, топган-тутганимизни сотиб, 2017 йил май ойида қишлоғимизда тўйхона қуришни бошладик.

Лекин, афсус, президент айтаётган гаплар олис Шерободга етиб келмаган экан. Икки йилдан бери кирмаган эшигимиз, учрашмаган одамимиз қолмади. Банкирлар бизни қўллаб-қувватлаш ўрнига жуда баланд фоизлар айтиб, ғайратимизни сўндирмоқда.

Уят ўлимдан қаттиқ! Майли, қийналсак ҳам ўша кредитни олайлик десак ҳам, ҳар куни ҳар хил баҳона тайёр. Ҳамма нарсадан кўнглимиз совиди. Умидимиз республика раҳбарларидан, президентимиздан...”

(Бу хабар Озодликка 3 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG