Линклар

Шошилинч хабар
17 январ 2020, Тошкент вақти: 23:43

САМАРҚАНД – “Туман раҳбарлари вилоят ҳокимига арз қилганим учун мендан ўч олмоқдами?!”


КАТТАҚЎРҒОН. “Мен – Элёр Қодиров, Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Пайшанба шаҳарчаси Меҳнат кўчаси 15-уйда яшайман. Якка тартибдаги тадбиркорман. 2018 йил апрель ойида тадбиркорлик фаолиятимни кенгайтириш мақсадида Каттақўрғон туман ҳокимиятига истироҳат боғи ҳудудида музқаймоқ ва ичимликлар павильони қуриш учун ер сўраб мурожаат қилдим. Мурожаатим натижасиз қолгач, туман ҳокими ўринбосарига учрадим. У ер бермади. Шундан кейин вилоят ҳокими қабулига кирдим. Вилоят раҳбари аралашуви билан менга истироҳат боғи ҳудудидан ер ажратилди. Павильон қураётган пайтимизда туман ҳокими келиб, ҳаракатларимизни ижобий баҳолади ва қўшимча ер майдонига йўлак, гулхона ва келин-куёвлар ўтирадиган жой қилишни тайинлади. Ҳоким топшириғи асосида қўшимча ер майдонида айтилган ишларни қилдик. Қурилиш битгач эса, туман ҳокимлиги вакиллари келиб, ўзбошимчалик билан қўшимча ер майдонида қурилиш қилгансан дея павильонни бузиш ва кимошдида сотиб юбориш билан қўрқитмоқда. Ҳолбуки, мен туман ҳокимининг топшириғини бажариб қўшимча қурилиш қилганман.

Қўлимда павильон қуриш учун ҳужжатлар бўлишига қарамай, тадбиркорлик фаолиятимга ҳокимлик масъуллари тўсқинлик қилмоқда. Менинг айбим нима: ҳоким топшириғини бажарганимми? Ё улар устидан вилоят раҳбарига арз қилганим учун мендан ўч олишмоқдами?”

(Бу хабар Озодликка 10 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG