Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:03

CУРХОНДАРЁ – “Тадбиркорлик фаолиятимга тўсқинлик қилаётган аёлга қонуний чора кўрилсин”


ШЎРЧИ. “Мен – Жума Ёдгоров, Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидан ёзмоқдаман. 2019 йил май ойида туман ҳокимининг балиқчиликни ривожлантириш учун ер ажратиш тўғрисида қарори чиқди. Кейин “Бозоров Ёдгор” фермер хўжалиги ташкил қилиб, давлат рўйхатидан ўтдим. Лекин ушбу ердан фойдаланай десам О. Т. исмли аёл қаршилик қилмоқда. Туман прокуратураси ва ИИБга ариза берсам, менинг иштирокимсиз аризани ёпиб юборган. Кейин президент портали, бош прокуратура, ИИВ ва вилоят ҳокимлигига бир неча бор мурожаат қилдим. Аммо ҳар гал Шўрчи туманидаги масъуллар аризамни менинг иштирокимсиз ёпиб юбормоқда. Мурожаатимни алоҳида комиссия ўрганиб чиқиши ва тадбиркорлик фаолиятимга тўсқинлик қилаётган аёлга қонуний чора кўрилишини сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 15 июль куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG