Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:50

СИРДАРЁ – “Ёш тадбиркор: кредитни вақтида тўлаяпман, аммо МИБ белгилаган жарима оғирлик қилмоқда”


БОЁВУТ. “Мен – Cардор Амиров, Сирдарё вилояти Боёвут туманидан ёзмоқдаман. Ёш тадбиркорман. “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури доирасида кредит олиб, “Ахилес” спорт-соғломлаштириш марказини ташкил этдим. Электр энергиясидан қарзсан дея электр тармоқлари корхонаси ва МИБ 6-7 миллион сўм жаримага белгилади. Ушбу жарималар тўлашда бир қатор идоралардан ёрдам сўраб бордим. Аммо бирор ташкилот ёрдам бермади.

Менга нисбатан айрим шахслар ғаразли мақсадда экани тафсилотларини ёзиб ўтирмадим. Холис ва ишончли мутасаддига бу борада маълумот бераман.

Ёшларни спортга жалб қилиб, бандлигини таъминламоқдаман. Кредит тўловини вақтида тўлаяпман. Аммо электр энергиясига қурбим етмаяпти. Чироқ йўқлиги сабаб фитнес клубимизга қатновчилар сони камайиб кетди. Жаримани тўлаш ва марказни кенгайтиришда мутасаддилардан ёрдам кутиб қоламан”.

(Бу хабар Озодликка 4 август куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG