Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:59

ТОШКЕНТ – “Тадбиркор аёл: мулкимга кўз олайтирганлар мен ҳақимда куракда турмайдиган бўҳтонлар тарқатмоқда”


ЮНУСОБОД. “Мен – Нилуфар Саиднасибова, Тошкент шаҳри Юнусобод туманидан мактуб йўлламоқдаман. 2013 йили туман ҳокимияти рухсати билан 14-мавзе 40-уй олдида енгил турдаги маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қурдим. Шохобча архитектура ва санитария талабларига жавоб беради, атрофи ободонлаштирилган. 2018 йилда шохобчага кадастр ҳужжатлари расмийлаштириш учун шаҳар ҳокимиятига мурожаат қилдим. Юнусобод туман ҳокимлиги мени судга берди, суд ишни менинг фойдамга ҳал қилди.

Яқинда эса маҳалланинг янги оқсоқоли бино чироғини ўчиртирди. Мен йўқлигимдан фойдаланиб, қонунга зид равишда эшикни синдириб, бошқа қулф ўрнатишибди. Бино ичида менинг шахсий буюмларим ҳам қолиб кетди. Бунга туман ҳокими ва прокурори топшириқ берган эмиш.

Энг ёмони, улар мени ёмонотлиқ қилиш, шаъним ва қадр-қимматимни топташга уринишмоқда. Гўё у ерда исловотхона ташкил этган эмишман.

Мен ёлғиз она сифатида бутун умримни фарзандларимни ҳалол едириб, катта қилишга бағишладим. Оллоҳ гувоҳ, ҳеч қачон ахлоқсизлик кўчасига кирмадим! Аммо маҳаллий раҳбарлар мулкни ўзлаштириш учун менинг номимни қора қилишдан ҳам тап тортмаяптилар. Мутасадди идоралардан мулкий манфаатим ва шаънимни ҳимоя қилишларини сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 10 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG