Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:12

ҚАШҚАДАРЁ – “Оилавий тадбиркорлар: сунъий тўсиқлар cабаб зарарга кириб, кредитни тўлолмай қолдик” (ВИДЕО)


ҚАШҚАДАРЁ – “Оилавий тадбиркорлар: сунъий тўсиқлар cабаб зарарга кириб, кредитимизни ҳам тўлай олмай қолдик”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:22 0:00

ҒУЗОР. “Биз – Ориф Худойқулов ва Насиба Тўраева, Қашқадарё вилоят, Ғузор туман, Обод МФЙ Гулзор кўчаси 7-уйдан ёзмоқдамиз. Деҳқон хўжалиги раҳбарларимиз. 2014 йилда оилавий тадбиркорлик қилиш мақсадида туманимизнинг Шўртан қўрғончасидан ҳар биримиз бир гектардан ер майдони олдик ва иссиқхона қуриш ҳаракатига тушдик. “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Қарши филиали ажратган кредит асосида иссиқхоналаримизни кенгайтириб 1,83 гектар ерда ишлаб келяпмиз. Ўн беш кишини ишли қилиб, ҳар мавсумда 50-55 тоннадан бодринг ва помидор етиштирамиз.

Ўтган вақт мобайнида иссиқхонамиз электр энергияси, суғориш учун сув ва иссиқликка бизга яқин бўлган корхона – “Шўртаннефтгаз” МЧЖга уланган ҳолатда иш юритиб келган. 2017 йил январь ойида ушбу корхонага янги раҳбар келгач, иш фаолиятимизга сунъий тўсиқлар қўя бошлади. Хусусан, 2017 йилда электр ва иссиқ сувдан узиб ташлади. Чидадик, сабр қилдик. 2018 йилда эса электр ва сувдан узиб қўйилиш оқибатида, 212 миллион сўм зарар кўрдик. Хайриятки, президентимизга ёзган аризамиздан кейин 2019 йил 5 январь кунида мавсумдан кечикиб бўлса ҳам электр энергияси ва иссиқлик манбаларига уландик. Аммо кечикканимиз сабаб кредитлардан 74 минг доллар ва 90 миллион сўмни қайтаришда кечикмоқдамиз.

Аммо “Шўртаннефтгаз” идораси яна бизни иссиқликдан батамом узиб ташлади. Ҳолбуки, иқтисодий ҳолатимиз ёмон бўлса-да, тўловларнинг барини қарзсиз ёпиб келаётган эдик.

Президентимиз ўтган йил декабрда Қашқадарёга ташрифи чоғида ҳудудда иссиқхоналарни янада кенгайтиришга топшириқ берди. Қолаверса, давлатимиз раҳбари деярли ҳар бир чиқишида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лозимлигини таъкидлайди.

Мутасаддилардан бизнинг муаммоларимизни ҳам ҳал қилиб беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 23 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG