ШЕРОБОД. “Мен – Бекмамат Темиров, Сурхондарё вилояти Шеробод тумани “Боғиобод” маҳалласида истиқомат қиламан. “Темур цемент таъминот” МЧЖ раҳбариман. Ташкилотимиз саноатни ривожлантириш давлат дастурига киритилди. Жорий йил августи охирида Шеробод туман ҳокимиятида Тошкентдан келган раҳбарлар тадбиркорларни қабул қилди. Республикадан келган мутасаддилар тошни майдалаш, бетон қуйиш, цемент қадоқлаш ҳамда махсус техникалар сотиб олиш бўйича умумий қиймати 1 миллион долларлик лойиҳамни маъқуллашди. 20 кун ичида 1 миллион доллар кредит берилиши айтилди. Шундан сўнг мен Хитой ва Эронда келишув имзолаб, техника ва технологияни 1 ҳафта давомида қўшни Қозоғистон чегарасигача олиб келдим. Афсуски, бизни аросатда қолдиришди, орадан ики ой ўтса-да, кредит ҳали-ҳануз ажратилмади. Ушбу ўнғайсиз ҳолат юзасидан шикоят қилмаган идорамиз қолмади. Туман, шаҳар, вилоят ҳокимликлари, президент порталига кўп маротаба шикоят йўлладим. Минг афсуски, “отангга бор, онангга бор” қабилида иш тутилмоқда.
Мен бошлаётган тадбиркорлик орқали юзлаб инсон иш билан таъминланар эди. Ушбу масала ечимини топиш учун Сурхондарёга ташрифи пайти юртбошимиз ҳузурига кирмоқчи бўлдим. Лекин вилоят раҳбарияти киритмади. Президентимиз вилоятда ўтказилган селекторда ҳудуднинг тадбиркорлик соҳалари ва саноат-қурилиш йўналишлари ривожланмаётганидан норози бўлди. Ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун 50 миллион доллар ажратилди. Аммо бизга ҳали ҳам кредит ажратилмаяпти. Масала тез фурсатда ижобий ечим топади деган умиддаман”.
(Бу хабар Озодликка 24 октябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|
Шарҳларни кўринг (2)
Бошқа шарҳлар