Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 21:03

"Темир панжарали автобус дарс вақтида кўчада юрган болаларни ушламоқда"


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Темир панжарали автобус дарс вақтида кўчада юрган болаларни ушламоқда"

"Қўқон сервис ва туризм коллежи ҳақида маълумот бермоқчиман. 2014-15 ўқув йиллари мобайнида "Маҳалла" телеканали орқали ушбу коллеж “Республикадаги энг интизомли, энг давомати юқори ва энг сифатли таълим маркази”, деб роса мақтаб кўрсатилган эди.

Лекин ўша йили коллежга умуман ўқувчилар келмас эди. Фақат баъзи ўқувчилар келар эди. Қоғозда бор, лекин амалда ҳеч нима бўлмас эди. Дарслар ҳам, бошқа нарсалар ҳам бўлмас эди.

Мирзиёев ИИБга ва коллежларга давомат туғрисида профилактика кунлари ўтказиш тўғрисида топшириқ бергандан сўнг, ушбу коллеж талабаларга бошқача қарайдиган бўлиб қолди. Дарсга келмайдиган ўқувчиларни уйига бориб, уни ота-онасини жаримага тортмоқда. Ўқувчисини эса, отаси ёки онаси билан ИИБга олиб кетиб, расмларга олиб, "мана дарсга умуман келмайдиган ўқувчилар ва уларни ота-оналари билан тшунтириш ишлари олиб бормоқдамиз", деб акт тузишни бошлаб юборишди.

Қўқонда темир панжарали автобус жорий этилган. У автобус дарс вақтида кўчада юрган болаларни ушлаб, олиб кетадиган автобусдир".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG