Линклар

Шошилинч хабар
24 январ 2019, Тошкент вақти: 09:23

НАМАНГАН – “Кундуз чироқ ёқиб ҳам кардиолог топа олмадим!”


НАМАНГАН. “Наманган шаҳридан ёзмоқдаман. Ўғлимнинг юрагини текширтиргани 5-поликлиникага бордим. ЭКГ қилдирдим, аммо на 5¸ на 8-поликлиникада ЭКГ натижасини ўқиб ташхис қўя оладиган мутахассис бор экан. 5-поликлиникада умуман кардиолог йўқ, саккизинчида эса икки мутахассис бору, лекин иккиси ҳам даволанишга чиқибди.Икки соат югурдим, фойдаси бўлмади. Уларни кундузи чироқ ёқиб ҳам топиб бўлмади. Ишонч телефонлари эса жавоб бермади. Ўғлимнинг аҳволини била олмай қолавердим. Юрак касалликлари мутахассисларини кўпайтириб қўйишса бўлмайдими?”

(Бу хабар Озодликка 7 декабрь куни келган. ST даракчиси ўз гапларини асослаш учун Озодликка фото йўллаган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG