Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:20

САМАРҚАНД – “Тиббиёт институти талабалари: модул деган балодан безор бўлдик!”


САМАРҚАНД. “Самарқанд тиббиёт институти талабалари номидан ёзмоқдамиз. Институтимизда жуда кўп ноҳақликлар, камситишлар бўляпти. Модул деган бало бор, шуни деб биз на ўқиймиз, на амалиёт ўтаймиз. Вақтимиз телефон титиш билан ўтмоқда. Агар институтнинг сайти (Sammi.uz) модул системасига 5 соатгина кирмасак, бошимиз балога қолади. Стоматология факультетининг 4 нафар талабаси шу ҳақда порталга ёзди. Оқибатда эса ўзларини курсдан қолдиришди.

Яна бир гап. Бу йил бизга чет давлатда ўқиётган талабалар ўқишини кўчириб келишди. Аммо уларга негадир стипендия берилмаяпти. Ҳолбуки, Бухоро, Андижон ва Тошкентдаги тиббиёт олийгоҳларида ўқишини кўчирган талабаларга стипедия берилади.

Наврўз муносабати билан бутун мамлакат дам олади. Аммо Самарқанд тиббиёт институти талабалари 21 март куни ҳам дам олмай, байрамда қатнашиш керак.

Бошқа талабалар ҳам муаммоларни ёзгиси келади, лекин қўрқув бор. Чунки раҳбарият муаммони ҳал қилиш ўрнига ариза ёзган талабани қидириб, уни жазолайди”.

(Бу хабар Озодликка 18 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG