Линклар

Шошилинч хабар
19 август 2018, Тошкент вақти: 12:26

TASHKENT CITY – "Уй ажратишда қамоқдан чиққан укамни ҳисобга қўшишмаяпти"


ТОШКЕНТ. "Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидан ёзмоқдаман. Маҳалла ҳудудида Tashkent City қурилмоқда. Мулк масаласи ҳал бўлмагани сабаб 7 ойдан бери чироқ, сув ва газсиз жуда оғир аҳволда яшаяпмиз. Укам жорий йил 29 июнь куни Жаслиқ зонасидан манзил колониясига чиқди. Энди ишлаб давлатга фоиз ўтказиб туриши керак. Тартибга кўра, укамни милиция ва маҳалла рўйхатига қўйишимиз керак. Лекин маҳалла ва участка нозири 8 кундан бери турли баҳоналар билан ҳужжатларни тўлдиришдан бош тортаяпти. Шайхонтоҳур ҳокими бизни мажбурий кўчириш учун судга берган. Суд ишни кўриб чиқиб, бизнинг фойдамизга қарор чиқарди. Лекин ҳокимлик уйларингни бульдозер билан бузиб ташлайман, деб таҳдид қилмоқда. Қолаверса, уй-жой масаласида укамни ҳисобга қўшишдан бош тортишмоқда. Паспорт олишига ҳам тўсқинлик қилишмоқда".​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG