Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:58

АНДИЖОН – “Прокуратура ST даракчиси мурожаати ортидан Аграр университетида текширув ўтказди”


“Сиздан Телеграм”да Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали талабалари мажбурий меҳнатга жалб этилаётгани хусусида мактуб чоп этилган эди. Унда тупроқшунослик фанидан амалий машғулотлар баҳонасида талабалар раҳбариятнинг шахсий боғларида ишлатилаётгани, мажбурий меҳнатдан бош тортган талабалар эса ҳақорат қилинаётгани баён этилган эди. Андижон вилояти прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказди ва қуйидаги жавоб хатини йўллади.

“Интернет тармоғига юкланган расмдаги талабалар Тошкент давлат аграр университети Андижон филиалининг “Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси” таълим йўналиши 1-босқич 21 ва 22-гуруҳ талабалари экани, расмдаги боғ эса филиалнинг “Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази” ДУКнинг (ўқув тажриба хўжалиги) 6,5 гектар интенсив мевали боғ майдони экани маълум бўлди.

Аниқланишича, 21-22-гуруҳларда 18 тадан жами 36 та талаба таҳсил олиб келади. Филиалнинг 2018-2019 ўқув йили учун тасдиқланган ўқув жараёни графигига асосан ушбу гуруҳ талабалари 15-20 апрель кунлари тупроқшунослик фанидан ўқув амалиётини ўтказиши режалаштирилган.

06.09.2018 йилда тасдиқланган тупроқшунослик фани бўйича ўқув амалиёт дастурида жорий йилнинг 17-18 апрель кунлари ўқув тажриба хўжалиги майдонларида тупроқ чуқури кавлаш технологиясини ўрганиш, ўтлоқи бўз тупроқлардан монолитлар олиш ҳамда тупроқнинг морфологик белгиларини ўрганиш, кесма тузилишини таърифлаш бўйича ишлар режалаштирилган бўлиб, интернет тармоғидаги расмда талабалар юқоридаги вазифаларни бажариш жараёни акс эттирилган.

Юқоридаги ҳолатларда талабаларни бирон бир мажбурий меҳнатга жалб қилиш, филиал раҳбариятининг боғларида ишлатиш ҳолатлари аниқланмади”.

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG