Линклар

Шошилинч хабар
16 июл 2018, Тошкент вақти: 13:34

ҚАШҚАДАРЁ – "Муаммони ечимини излаш ўрнига¸ уни Озодликка етказганлар қидирилмоқда"


ТАЛЛИМАРЖОН. "6 июндаги чиқарган мавзуларингиздан кейин тегишли одамларга инсоф бериш ўрнига, ким Озодликка етказди экан¸ деб чиқарган одамни қидириш билан оворалар.

Мен "Икки раҳбар ўртасидаги низо сабаб оддий одамлар жабр кўрмоқда" деган мавзуда хат йўллаган эдим.

Қашқадарё вилояти Таллимаржон шаҳрида иккита йирик ташкилот бор - Қарши бош каналидан фойдаланиш бошқармаси ва "Махсус йирик насос таъмир" давлат унитар корхонаси (эски номи 97- махсус механизациялашган кўчма жамланма). Бу икки ташкилот раҳбарлари (бошқарма бошлиғи Илҳом Қурбонов ва давлат унитар корхонаси раҳбари Ҳаким Аминов) ўртасидаги бир неча йиллик келишмовчилик сабаб биз – ишчи-ходимлар жабр кўриб келмоқдамиз. Биз ишлайдиган "Махсус йирик насос таъмир" давлат унитар корхонаси Қарши бош каналидан фойдаланиш бошқармасига қарашли станциялардаги сув насосларини жорий ва капитал таъмирлаш билан шуғулланади. Кейинги йилларда буюртмачи ташкилот – Қарши бош каналидан фойдаланиш бошқармаси ташкилотимизни ҳар томонлама маблағдан қисиб бормоқда".​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG