Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 02:38

CУРХОНДАРЁ – Бош прокуратура “Сиздан Телеграм”да хабар қилинган ўғрилик юзасидан изоҳ берди


Яқинда “Сиздан Телеграм” рукнида Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида банк кассасидан 20 минг АҚШ доллари ўғирлангани ҳақида мактуб чоп этилган эди. Ўзбекистон Бош прокуратураси бу хабарни тасдиқлаб, Озодликка вазият юзасидан ушбу жавоб хатини йўллади:

“2018 йил 6 сентябрь куни номаълум шахс ДТ Халқ банки Шўрчи филиали банк кассасидан 100 доллар купюрадаги 20 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ўғирлаб кетиб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шўрчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши бўйича ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов ҳаракатларини олиб бориш мақсадида ёзма кўрсатма берилиб, тергов ҳаракатларининг бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган”.

(Бу хабар Озодликка 20 сентябрь куни юборилган)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG