Линклар

Шошилинч хабар
16 октябр 2018, Тошкент вақти: 19:16

ҚАШҚАДАРЁ – “Сиздан Телеграм”хабари ортидан прокуратура Яккабоғ ҳокими қарорини бекор қилди”


(Иллюстратив сурат)

“Сиздан Телеграм” рукнида Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги 2-ўрта мактаб ҳудудида савдо дўконлари қурилаётгани ҳақида мактуб эълон қилинган эди. Вилоят прокуратураси ушбу ҳолат юзасидан Озодликка қуйидаги жавоб хатини йўллади:

Яккабоғ туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактаби ҳудудида кўп қаватли савдо дўконлари қурилаётганлиги ҳақида”ги мақола Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, Яккабоғ тумани ҳокимининг 02.05.2018 йилдаги Ҳ-999/05-сонли қарори асосида тумандаги 2-умумий ўрта таълим мактаби балансида бўлган 1150 кв. метр ер майдони туман захира ер фондига қайтарилган. Шунингдек, ушбу, туман захира ер фондига қайтарилган ер майдони Яккабоғ тумани ҳокимининг 01.08.2018 йилдаги Ҳ-1602/08-сонли қарори билан фуқаро Р.Ортиқовага 200 кв. метр, 08.08.2018 йилдаги Ҳ-1685/08-сонли қарор билан фуқаро Қ.Худайқуловга 200 кв. метр, 08.08.2018 йилдаги Ҳ-1679/08-сонли қарор билан фуқаро С.Ортиқовга 200 кв. метр, 16.08.2018 йилдаги Ҳ-1817/08-сонли қарор билан фуқаро М.Эргашевга 200 кв. метр, 16.08.2018 йилдаги Ҳ-1818/08-сонли қарор билан фуқаро Ш.Рахматовга 200 кв. метр ва 16.08.2018 йилдаги Ҳ-1819/08-сонли қарор билан фуқаро Х.Рахматовга 150 кв. метр ажратиб берилган.

Бироқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.02.2018 йилдаги 122-Ф-сонли Фармойишининг 1-бандига кўра, республикада фаолият кўрсатаётган давлат таълим муассасаларининг, хусусан, мактабгача таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг мол-мулки, бино ва иншоотлари ҳамда ер майдонларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларисиз ташкилотларга бериш ёки таълим жараёнига тегишли бўлмаган мақсадларда фойдаланиш қатъиян ман этилиши белгиланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.02.2013 йилдаги 54-сонли қарори асосида тасдиқланган “Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 14-банди 8-хатбошисида ер участкасини жойлаштириш режаси ер участкалари олинаётган юридик ва жисмоний шахслар (юридик шахсларнинг юқори бошқарув органлари мавжуд бўлган тақдирда ер участкасини жойлаштириш режаси юқори органлар) билан келишилиши кўрсатилган.

Бироқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 122-Ф-сонли Фармойиши ҳамда “Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига зид равишда Яккабоғ тумани ҳокими томонидан 02.05.2018 йилда Ҳ-999/05-сонли қарор қабул қилинган.

Шу боис вилоят прокуратураси томонидан 13.09.2018 йилда Яккабоғ тумани ҳокимининг 02.05.2018 йилдаги Ҳ-999/05-сонли қарорини бекор қилиш тўғрисида протест келтирилиб, ноқонуний равишда олиб борилаётган қурилиш ишлари тўхтатилиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида вилоят ҳокими номига тақдимнома киритилди. Қурилиш тўхтатилди, қонун бузилиши олди олинди”.

(Бу хабар Озодликка 21 сентябрь куни юборилган)

ҚАШҚАДАРЁ – “Архитектура қўмитаси эътирозига қарамай, мактаб ҳудудида икки қаватли дўконлар қурилмоқда”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:34 0:00
Бевосита линк

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG