Линклар

Шошилинч хабар
16 феврал 2019, Тошкент вақти: 08:42

ФАРҒОНА – “Мактубим STда чиққач, прокуратура менга бозордан жой олиб берди”


БАҒДОД. “Мен – Ҳожимуҳаммад Муҳамадалиев, Фарғона вилояти Бағдод тумани Говхона қишлоғидан ёзмоқдаман. “Сиздан Телеграм”да маҳсулотимни сотиш учун туман бозоридан жой ажратилмаётгани ҳақида мактубим чоп этилганди. Шундан кейин муаммо ҳал этилди. Бағдод тумани прокуратураси аралашуви билан 3 январь куни менга туман бозоридан маҳсулотларимни сотиш учун савдо ўрни ажратиб берилди”.

Прокуратура ҳам бу хабарни тасдиқлади ва қуйидаги ҳужжатларни илова қилди:

"Ёш тадбиркор Х. Муҳамадалиевни "Озодлик" ижтимоий тармоғига бозордан савдо килиш учун жой ажратиб берилмаётганлигидан норози булиб килган мурожаати туман прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида, ЯТТ Х. Муҳамадалиев пайпоқ ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб, маҳсулотларини бозорда сотиш учун савдо растаси мавжуд эмаслиги сабабли, туман прокуратурасининг аралашуви билан "Бағдод деҳкон бозори" МЧЖдан савдо растаси ажратиб берилиши таъминланди".

(Бу хабар Озодликка 3 январь куни келган)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG