Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:28

Прокуратура ST даракчиси мурожаатини ўрганди ва чора кўрилаётганини хабар қилди


Бош прокуратура матбуот хизматининг Озодликка маълум қилишича, Навоий вилоят прокуратураси ST даракчиси йўллаган мурожаатни ўрганиб чиққан.

Айтилишича, ST даракчисига ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиладиган, фарзанди эса даволаниш учун касалхонага ётқизиладиган бўлди. (Матн таҳрирсиз берилмоқда):

Интернетнинг “Ozodlik” сайтида жойлаштирилган “Бемор фарзандларимни даволатиш керак, аммо тайинли иш топа олмаяпман” номли мақолада қайд этилган ҳолатлар Навоий вилоят прокуратураси томонидан ўрганилди.

Мақола муаллифи Б.Ҳамроевнинг фарзандларини соғлиғи яхши эмаслиги, уларни даволатишга қийналаётганлиги ҳақидаги важлари вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг мутахассислари иштирокида ўрганилди.

Катта фарзанди Ж.Исмоиловада “Наслий генетик касаллик, миопатия, пастки парапарез ўрта оғир даражаси” касаллик аломатлари борлиги аниқланган ва даволаниш учун вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг неврология бўлимига ётқизилган.

Шунингдек, кичик фарзанди Т.Исмоиловда касаллик аломатлари аниқланмаган.

Фуқаро Б.Ҳамроевни ишга жойлашишида ёрдам бериш мақсадида унга Навоий шаҳридаги “Навоийазот” АЖда ишчи, 13-умумий ўрта таълим мактабида боғбон ҳамда “Навоийдонмаҳсулотлари” АЖнинг ҳудудий бўлимларидаги мавжуд бўш иш ўринлари таклиф қилинган.

У таклиф этилган мавжуд бўш иш ўринларини рад этиб, “Қизилқумцемент” АЖ ва “Навоий нефть базаси” масъулияти чекланган жамиятида ҳайдовчи вазифасида ишлаш истагини билдирган.

“Қизилқумцемент” АЖ ва “Навоий нефть базаси” масъулияти чекланган жамиятида бўш иш ўринлари мавжуд эмаслиги боис уни ишга жойлаштириш имкони бўлмаган.

Бундан ташқари, унинг турмуш ўртоғи Г.Адизқуловани ишга жойлаштириш мақсадида, унга “Бахт Навоий”, “Тинч текстил” ва “Зарафшон текстил” МЧЖлардан таклиф этилган бўш иш ўринларини рад этиб, турмуш ўртоғини “Навоий нефть базаси” МЧЖга ишга жойлаштиришда амалий ёрдам сўраган.

(Бу хабар Озодликка 22 апрель куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG