Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2020, Тошкент вақти: 07:15

САМАРҚАНД – “Маҳалла раислари солиқ йиғишга мажбурланаётгани ҳақидаги мактубга расмий жавоб берилди”


“Сиздан Телеграм”да Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги маҳалла раислари солиқ ва ҳарбий хизмат бадали йиғишга мажбурланаётгани ҳақида мактуб чоп этилган эди.

Тойлоқ тумани “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси А.Искандаров ушбу ҳолат юзасидан жавоб йўллади. Қуйида ушбу жавоб хати эътиборингизга ҳавола этилмоқда:

“Маҳалла раислари солиқ ва ҳарбий хизмат бадали йиғишга мажбурланмоқда” сарлавҳаси остида “Сиздан Телеграм” тармоғида тарқатилган хабар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ҳақиқатан, МФЙ раисларига солиқ ходимлари фуқаролардан мол-мулк ва ер солиғи тушумига амалий кўмак бериш, аҳоли ўртасида солиқ тушуми бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш, бироқ маблағ теримига умуман аралашмаслик, бу ишни солиқ ходимлари ўзлари ҳисоб-китоб қилишлари юзасидан тегишли кўрсатмалар берилган.

Сабаби, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддасида “Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурдирлар” деб кўрсатиб ўтилган.

Шу сабабли, МФЙ раисларига қонунни бузмаган ҳолда аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда фаоллик кўрсатишлари ва шу асосда маҳаллий бюджет тушумлари режалари ортиғи билан бажарилган тақдирда туман ҳокими томонидан жойлардаги муаммоларни, хусусан, ички йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви муаммоларини ҳал этиш, электр энергиясининг узлуксизлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий соҳалардаги камчиликларни бартараф этишга сарфланиши режалаштирилмоқда.

Бу эса МФЙлар учун жойлардаги аҳоли талаб-истаклари, мурожаатларини ҳал этишда асосий омиллардан ҳисобланади.

Хабардаги “ҳарбий хизмат бадали йиғишга мажбурлашмоқда” деган эътироз ҳам мутлақо асоссиз бўлиб, ҳар бир МФЙ туман мудофаа бўлими билан ҳамкорликда шартнома асосида 1 ойлик ҳарбий хизматни ўташ учун МФЙ ҳудудидан ихтиёрий равишда фуқаролар розилиги асосида рўйхат шакллантирилган ва ҳарбий хизмат бадали тўловини амалга ошириш йил бошида тушунтирилган.

Лекин, ярим йиллик тўлов миқдори таҳлил қилинганда 50 фоизга яқин шартнома қилганлар тўловни ўз вақтида амалга оширмагани аниқланган.

Шу сабабли, туман мудофаа бўлими ходимлари билан бирга МФЙ раислари ҳар бир МФЙ тавсия этилган фуқаролар билан суҳбатлашиб, тегишли ҳужжатларни тайёрлаб, банклардан имтиёзли кредит расмийлаштириш бўйича мудофаа бўлими билан бирга тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш тавсия этилган.

Йиғилишлар масаласи бўйича. Туманда бор-йўғи 2 маротаба йиғилиш кеч соат 18 00-19 00 ларда ўтказилган, холос.

Ҳақиқатда аппарат ходимлари томонидан хабарнома ва маълумотномалар МФЙ кесимида электрон шаклда барча МФЙларга юборилган.

Лекин бирон бир раис ёки масъул котиб кечаси соат 23 00-24 00 ларда чақирилмаган ва уларга тазйиқ ўтказиб, аризаси олинган эмас.

А.Исканаров,

Тойлоқ тумани “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси”.

(Бу хабар Озодликка 26 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG