Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:04

НАВОИЙ – “Соғлиқни сақлаш бошқармаси оилавий поликлиника хусусидаги танқидий лавҳага муносабат билдирди” (ВИДЕО)


“Сиздан Телеграм”да Навоий вилоят, Хатирчи туман, Қорача ҚФЙдаги оилавий поликлиника хусусида танқидий видеолавҳа эълон қилинган эди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ушбу лавҳага муносабат билдирди. Қуйида бошқарма йўллаган жавоб хати эътиборингизга ҳавола этилади.

“Навоий вилояти Хатирчи туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 32-сонли (Қорача) қишлоқ оилавий поликлиникаси 2002 йилда қурилган бўлиб, 2002-2018 йиллар давомида мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмаган. 2020 йил инвестиция давлат дастури асосида 75 қатновга мўлжалланган мавжуд бинони мукаммал таъмирлаш ҳамда 25 қатновга эга янги ва ёрдам бинолар қурилиши режалаштирилган.

2019 йил 20 июлдан бугунга қадар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига “Навоий проф сервис” МЧЖ томонидан жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат қурувчи томонидан хона деворидаги кафеллар ажратиб олинган вақтида видео тасвирга олингани, қишлоқ оилавий поликлиникаси биносида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ҳамда бугунги кунда “Навоий проф сервис” МЧЖ томонидан жорий таъмирлаш ишлари 40 фоизга амалга оширилиб, бинонинг жорий таъмирлаш ишлари жорий йилнинг 15 августига якунланиши режалаштирилганини маълум қиламиз.

Таъмирлаш жараёнидан фотолавҳалар илова қилинади”.

(Бу хабар Озодликка 9 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG