Линклар

Шошилинч хабар
15 декабр 2019, Тошкент вақти: 21:03

НАВОИЙ – “Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи таъмирталаб Тез ёрдам бўлими юзасидан жавоб хати йўллади” (ВИДЕО)


НАВОИЙ – “Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи таъмирталаб тез ёрдам бўлими юзасидан жавоб хати йўллади”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:27 0:00

“Сиздан Телеграм”да Навоий вилояти Зарафшон шаҳри Мурунтов тез ёрдам бўлими шифокорларнинг хонаси ачинарли аҳволда экани, ваъда қилинган таъмир ишлари пайсалга солинаётгани ҳақида мактуб чоп этилган эди. Зарафшон шаҳри тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Отабек Санақулов ушбу ҳолат юзасидан қуйидаги жавоб хатини йўллади:

“Навоий вилояти Зарафшон шаҳри тиббиёт бирлашмасига қарашли Мурунтоғ қишлоқ врачлик пунктидаги “тез ёрдам” шохобчаси ҳудуддаги 4503 нафар аҳолига хизмат кўрсатувчи ҚВП ҳисобланади. 2018 йил Зарафшон шаҳри ҳокимлиги бюджет маблағлари ҳисобидан (100 000 000 сўм) “Зар Умид юлдузлари” МЧЖ томонидан бинонинг том ва фасад қисмлари мукаммал таъмирдан чиқарилган.

“Тез ёрдам” шохобчаси учун алоҳида хоналар мавжуд бўлиб, жорий йил май ойида тўлиқ замонавий тарзда таъмирланган ҳамда жиҳозланган.

Танқидий видеолавҳада кўрсатилган бино эса алоҳида ёрдамчи бино сифатида қурилиши режалаштирилган бўлиб, у ерда ҳали таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Таъмирлаш ишлари тиббиёт бирлашмасининг махсус ҳисоб рақамларидаги ҳамда рағбатлантириш фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда. Таъмир жорий йил сентябр ойигача тўлиқ тугатилиши режалаштирилган. Келгусида мазкур қишлоқ врачлик пунктида амалга оширилган таъмирлаш ишларининг якуни ҳақида видео ҳамда фотолавҳалар тақдим этилади”.

(Бу хабар Озодликка 15 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG