Линклар

Шошилинч хабар
20 сентябр 2019, Тошкент вақти: 09:00

ФАРҒОНА – “Муаммо ST’да ёритилиши ортидан МИБ ходими ишдан олиниб, қарздор қидирувга берилди”


“Cиздан Телеграм”да 23 август куни Фарғона вилояти Қува туманида ижарада яшаб келаётган Зулхумор Жўраеванинг мактуби чоп этилганди. Мактубда икки норасида фарзандини ёлғиз тарбиялаб келаётган аёл турмуш ўртоғи алимент пулини тўламай келаётгани, МИБ ходимлари ҳам ўз вазифасига совуққонлик билан қараб, қарздорнинг Қозоғистонга чиқиб кетишига йўл қўйиб бергани ҳақида ёзган эди. Мактуб чоп этилганининг эртасига Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ўз расмий сайти орқали ушбу ҳолат юзасидан жавоб берди. Қуйида МИБнинг жавоб хати эътиборингизга ҳавола этилмоқда:

“Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 03.03.2018 йилги қарздор У.Джўраевдан ундирувчи З.Джўраева фойдасига 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Қува тумани бўлимига 12.03.2018 йилда келиб тушган.

Ижро ҳужжати Бюрога келиб тушгунига қадар қарздор У.Джўраев Қозоғистон Республикасига ишлагани кетгани аниқланиб, бу ҳақда 18.04.2018 йилда далолатнома расмийлаштирилган, 2019 йилни март ойига қадар 1 йил давомида алимент тўловлари амалга оширилмаган.

Алимент қарзи қайта ҳисобланиб, қарздор алимент қарзини тўламагани сабабли, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Бюро томонидан маъмурий судга тақдим қилинган.

Қува туман маъмурий судининг 11.03.2019 йилдаги қарорига кўра, қарздор У.Джўраевга 5.302.666 сўм алимент қарзини тўламагани сабабли, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Жазони ўтаб чиққан қарздор У.Джўраев кейинчалик ҳам алимент қарзини тўламасдан келгани сабабли, 20.05.2019 йилда давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг яшаш манзили ўрганилган ва уни ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилда яшамаётгани, МФЙнинг маълумотида қарздор У.Джўраев 2019 йил май ойи бошида Қозоғистон Республикасига ишлаш учун кетгани аниқланган, лекин давлат ижрочиси Н.Исломов қарздорга нисбатан Ўзбекистон Респуликасидан четга чиқиш ҳуқуқларини чеклаш ва қидирув эълон қилиш чораларини кўрмаган.

Давлат ижрочиси Н.Исломов бошқарма бошлиғининг 04.06.2019 йилги буйруғига асосан лавозимидан озод этилиб, Бюродан хизматдан бўшатилган.

Қарздорнинг алиментдан қарзи 01.08.2019 йил ҳолатига 6.512.666 сўмни ташкил қилиб, ушбу қарздорликни ундириш мақсадида 19.08.2019 йилда қарздорнинг яшаш хонадони бўлган Қува тумани, “М.Ҳасанов” МФЙ, А.Қодирий кўчаси ўрганилганда қарздор Қозоғистон Республикасига ишлаш учун чиқиб кетгани ва уйида эмаслиги яқин қариндошлари орқали аниқланган, бу ҳақда 19.08.2019 йилда МФЙ иштирокида далолатнома расмийлаштирилган.

Юқоридагиларга кўра, 19.08.2019 йил куни давлат ижрочиси томонидан қаздорнинг четга чиқиш ҳуқуқлари чеклаш ҳамда унга нисбатан қидирув эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилиниб, ижросини таъминлаш учун Бюронинг Ахборот таъминоти ва қидирув бўлими ҳамда туман ИИБга қарорлар тақдим қилинган, ҳозирда қарздорни қидириб топиш ишлари олиб борилмоқда”.

(Бу хабар Озодликка 24 август куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG