Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:17

ТОШКЕНТ – “Олмалиқ КМК” ишчилари: раҳбарларимиз корхонани шахсий мулки каби хоҳлаганча тасарруф этмоқда”


ОЛМАЛИҚ. “Тошкент вилоятидаги “Олмалиқ КМК” АЖ уй-жойларни таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бошқармаси ишчи-ходимлари номидан ёзмоқдамиз. 2018 йил декабрь ойида корхонага янги раҳбарият вақтинча тайинланганди. Аммо биз уларни ўз вазифасига нолойиқ деб ҳисоблаймиз.

Раҳбарларнинг масъулиятсизлиги сабаб “Сувоқова” ДУК бизнинг бошқармага 200 миллион сўмдан зиёд жарима солди. Оқибатда ишчи-ходимлар мукофот пулидан маҳрум бўлдик.

Тегишли ҳужжатларга кўра, кўча супурувчилар 5 кун ишлаши керак. Аммо раҳбарият уларни шанба куни ҳам ишлашга мажбурланмоқда.

Ишхонамизда муҳит бузилган. Раҳбарият ходимлар талаби билан ҳисоблашмайди, ҳақини талаб қилганларни ишдан бўшатиш билан қўрқитади. Юқори идоралардан корхонамизда текширув ўтказишлари, вазифасига номуносиб раҳбарлардан ишдан бўшатиб, муносиб кадрларни тайинлашларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 26 август куни келган)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG