Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:59

АНДИЖОН – “ST-таъсир: чўян заводига заҳарли моддаларни камайтириш бўйича талабнома юборилди”


“Сиздан Телеграм”да Андижон тумани Оқёр қишлоғи аҳлининг чўян заводидан заҳарли тутун чиқаётгани хусусида арзномаси эълон қилинган эди.

Мактуб чоп этилгач, вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасидан қуйидаги жавоб хати келди:

“Андижон тумани собиқ ХАТП-16 корхонасининг автомобиллар тураржойи ярми “METCO PROFI” МЧЖ томонидан 2018 йил январда сотиб олинган. Хитой сармоясига асосланган корхона темир чиқиндиларини қайта ишлаб темир арматура ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Корхона 2018 йил май ойида ўз фаолиятини тўлиқ бошлаган. Атроф-муҳитга таъсир даражаси бўйича I тоифага мансуб объект ҳисобланади.

Бошқарма, вилоят об-ҳавони кузатиш маркази ва ДСЭНМ ходимлари билан ҳамкорликда 2018-2019 йиллар давомида бир неча бор Нўхатак, Қашқар ва Обиҳаёт маҳалла фуқаролари йиғинида яшовчи фуқароларнинг яшаш хонадонларидан корхона томонидан атмосфера ҳавосига ташланаётган ташламаларни лаборатория таҳлили ўтказилган.

Таҳлил натижалари бўйича белгиланган тартиб бўйича чанг, олтингугурт оксиди меъёрдан ортгани ва азот оксиди меъёрдан ортмагани аниқланган.

Меъёрдан ортиқ ташламаларни талаб даражасига келтириш учун корхона раҳбариятига бошқарма томонидан бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар берилган.

Корхона томонидан атмосфера ҳавосига зарарли моддаларни ташлашни камайтириш мақсадида 2018 йил октябрь ойида ишлаб чиқариш цехи махсус ҳаво қувури 12 метр юқорига кўтарилган ва ҳаво ҳайдаш вентилятор мосламалари ўрнатилган. Бунинг натижасида атмосфера ҳавосига зарарли моддалар чиқарилиши сезиларли даражада камайган.

2019 йил 1 май куни вилоят об-ҳавони кузатиш маркази ходимлари билан ҳамкорликда таҳлил ўтказилганда, белгиланган тартиб бўйича чанг миқдори қисман ортгани, олтингугурт оксиди, формальдегид ва азот икки оксиди меъёрдан камайгани аниқланган.

Куни кеча вилоят об-ҳавони кузатиш маркази ходимлари билан ҳамкорликда яна ўрганиш ўтказилди. Таҳлил олинаётган даврда чўян эритиш цехи тўла қувватда ишламаётгани аниқланди. Таҳлиллар маҳалла фуқаро йиғини раиси, корхона иш юритувчиси ҳамда ишлаб чиқаришга яқин худуддаги аҳоли иштирокида олинди. Унга кўра белгиланган тартиб бўйича чанг миқдори меъёри 0,5 мг/м3 бўлса-да, ҳақиқатда 0,67 мг/м3, бу эса меъёрдан 1,34 маротабага ортгани, олтингугурт оксиди, формальдегид ва азот икки оксиди меъёрдан камайгани аниқланган.

Ўрганиш якунида, 2019 йил 20 сентябрь куни темир чиқиндиларини эритиш печига ўрнатилган мўрини қўшимча равишда 5 метрдан кам бўлмаган баландликка кўтариш ва махсус ҳаво сўрғич мосламаларини бир ой муддат ичида ўрнатиш бўйича 19-01-01/3-1472 сонли талабнома чиқарилди. Корхона талабларни берилган муддатда бажармаса, барча ҳужжатлар умумлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига даъво аризаси берилиши бўйича огоҳлантирилди.

Бундан ташқари, корхонанинг темир эритиш цехи тўла қувватда ишга туширилган даврда қўшимча ўрганиш учун таҳлиллар олиш режалаштирилди. Қўшимча таҳлил натижалари такроран маълумот тариқасида юборилишини маълум қиламиз”.

(Бу хабар Озодликка 23 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG