Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:12

ЎЗБЕКИСТОН – “Тадбиркор: маҳаллий суддан адолат топа олмай, ёрдам сўраб АҚШ президентига мурожаат қилдим”


ЎЗБЕКИСТОН. “Мен – Алишер Муҳаммадиев, тадбиркорман. Ўзбекистонда адолатли судлов тизими мавжудлигига умидим бор эди. Аммо қайта-қайта мурожаатлардан сўнг, Ўзбекистонда ноҳақ қамалганларнинг жиноий иши қайта кўриб чиқилишига заррача ишончим қолмади.

Мен таъсис этган “Leasing Road Group” масъулияти чекланган жамият 2011, 2013 йилларда “Бекободйўлсаноат” корхонасининг ёрдамчи пудратчиси сифатида, шартнома асосида иш бажарган. 2014 йилда бажарилган иш бўйича қарздорлик юзага келгач, буюртмачи – “Бекободйўлсаноат” корхонаси устидан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилдик. Суд аризамизни қаноатлантириб, “Leasing Road Group” фойдасига жавобгардан 831.824.054 сўм қарзни ундириш ҳақида қарор чиқарди.

Шундан кейин прокуратура амалдорлари қарздорлик пулларини тўлатмаслик мақсадида “суддан аризангни қайтариб ол, “Бекабодйўлсаноат” бизга тегишли корхона” деб мени қўрқитишди. Пировардида эса туҳмат билан мени узоқ муддатга қамадилар.

Бир гуруҳ прокурор ва прокуратура ходимлари мени ноҳақ қамаб, бир умр ишлаб топган пулларим ва бошқа мол-мулкимни ўзлаштиришди.

Ўзбекистон ваколатли органларига менга берилган ноҳақ жазо юзасидан ўнлаб маротаба мурожаат қилган бўлсам-да, мурожаатларим эътиборсиз қолдирилди.

Мен шу боис АҚШ президенти жаноб Дональд Трампга мактуб йўллашга мажбур бўлдим. АҚШ Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш мақсадида инвестициялар киритаётганидан хабаримиз бор. Қўшма Штатлар, шунингдек, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот ва судлов тизими ривожи учун ҳам кўмак бермоқда. Бу эса ҳуқуқ-тартибот ва судлов тизимини ислоҳ этиш, тизимда шаффофлик ва адолат қарор топишига хизмат қилмоғи керак. АҚШ раҳбари Ўзбекистон фуқароси бўлмиш каминанинг жиноий ишимни қайта кўришда амалий ёрдам беради деган умиддаман”.

(Бу хабар Озодликка 20 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG