Линклар

Шошилинч хабар
14 декабр 2019, Тошкент вақти: 04:39

САМАРҚАНД – “ST-таъсир: авария ҳолатидаги мактаб биноси ҳоким қарори асосида бузилади”


“Сиздан Телеграм”да Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи муштарийнинг авария ҳолатидаги мактаб ҳақида мактуби чоп этилган эди. Ургут тумани халқ таълими бўлими мудири Ғ.Абдиевдан мазкур ҳолат юзасидан қуйидаги жавоб хати келди:

“Ургут туманидаги 87-умумий ўрта таълим мактаби Қорабулоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган. Мактабнинг жами 4 та биноси мавжуд бўлиб, шундан 3 та биноси 1978 йилда ҳашар йўли билан қурилган. Мактабнинг ушбу бинолари авария ҳолатида бўлгани сабаб 2018 йил апрель ойида бўлим томонидан ёпиб ташланган. Ҳозирда эски ўқув биноларида ўқувчиларга дарс машғулотлари олиб борилмайди.

Шунингдек, мактабнинг 240 ўринга эга бўлган янги биноси 2008 йилда инвестиция дастури асосида капитал реконструкция қилинган.

Ҳозирги кунда ушбу ўқув биносида дарс машғулотлари 2-навбатда доимий олиб борилмоқда. Бино қониқарли ҳолатда.

Мактабнинг мазкур ўқув биносида 2019-2020 ўқув йилида жами 553 нафар 2,1 навбатда таҳсил олади.

“Авария ҳолатидаги мактабимиз ҳар дақиқада қулаши мумкин!” номли видеомурожаатда мактаб ўқувчилари ушбу хоналарда ўқиётгани баён этилган. Мактабнинг видеотасвирда кўрсатилган биносида ўқувчилар ўқитилмайди, ушбу бинони бузиш бўйича қарор чиқарилишига амалий ёрдам сўраб 2019 йил 21 сентябр кунида бўлим томонидан туман ҳокимлигига 1695-сонли хат чиқарилган ва давлат архитектура қурилиш назорати инспекциясининг хулосаси олинмоқда. Ижтимоий тармоқда кўрсатиб ўтилган эски бинони туман ҳокимининг қарори асосида бузиш чоралари кўрилишини маълум қиламиз”.

(Бу хабар Озодликка 26 октябрь куни келган.)


Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG