Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:50

ҚАШҚАДАРЁ – “Ўқиш 3 сменада ташкил этилган мактабда таълим сифати қандай бўлиши мумкин?!”


ЧИРОҚЧИ. “Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан ёзмоқдамиз. STда туманимиз мактаблари ҳақида бир неча мактуб чоп этилди. Уларнинг бирида 101-мактабнинг ўта ачинарли аҳволда экани ва ўқувчилари жуда кўплигидан мактабнинг 2 қаватли биносига сиғмаганлар пахсадан қурилган 3та синфхонада дарс ўтаётгани ҳақида ёзилган эди. Шикоят STда чиққач, мактаб маъмурияти пахса деворли бинодаги синфхоналарни печатлаб ташлади ва 6 та катта синфни 5-6 км узоқдаги коллежга кўчиришди. Аммо ота-оналар “йўл узоқ” дея, бунга қарши чиқди.

Мактаб ўзи 160 ўқувчига мўлжалланган, аммо ҳудуддаги болалар сони 430 га яқин. Ўзингиз холис айтинг, 3 сменада ўқиш ташкил этилган мактабда таълим сифати қандай бўлиши мумкин?! Бунинг устига, мактаб иссиқлик тизими 10 йиллардан бери ишламайди, батареялар чириб кетган. Кўмир ўрнига эса брикет берилган. Болалар қишда қандай ўқийди?

ХТБ раҳбарияти эса муаммони тан олиб, уни ҳал қилиш йўлларини қидириш ўрнига асл вазиятни яшириш билан оворами? Мутасаддилар мактаб муаммосига эътибор қаратади деган умиддамиз”.

(Бу хабар Озодликка 27 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG