Линклар

Шошилинч хабар
15 декабр 2019, Тошкент вақти: 18:02

АНДИЖОН – “ST-таъсир: пиёдалар йўлига белги ўрнатилди, ҳаракатга халал бераётган бетон тўсиқ олиб ташланди”


ST даракчиси Андижон шаҳри Қўшариқ кўчаси пиёдалар ўтиш йўлидаги муаммолар ҳақида ёзган эди. Ушбу мактуб юзасидан Андижон шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидаги жавоб хатини йўллади:

“Андижон шаҳри Қўшариқ кўчасидан “Пиёдаларнинг йўлни кесиб ўтиши жуда хавфли” деб номланган мурожаат ортидан Андижон шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати ходимлари ўша жойга бориб муаммо билан танишди. Ҳақиқатан ҳам, у ерда белги бор, лекин у реклама панноси ортидан ҳайдовчиларга кўринмаётган экан. Бу эса албатта пиёдаларнинг йўлни кесиб ўтишига хавф туғдиради. Бугуннинг ўзидаёқ белги кўринадиган жойга ўрнатилди. Бунга қўшимча, пиёдалар ўтиш йўлакчасига (зебра) халал бераётган бетон олиб ташланди ва ариқчага темир кўприкча ўрнатилди”.

(Бу хабар STга 28 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG