Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:30

САМАРҚАНД – “ST-таъсир: “Марказий банк валюта хариди муаммолари ҳақидаги мактубга муносабат билдирди”


Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Cамарқанд вилоятидан мактуб йўллаган ST даракчиси Булунғур туманидаги банклар хориж валютаси харидида асоссиз равишда паспорт талаб этаётгани, шунингдек, валюта олди-сотдисида пластик карта маблағи қабул қилинмаётгани ҳақида ёзган эди.

Марказий банкнинг Самарқанд вилоят бош бошқармасидан мазкур ҳолат юзасидан қуйидаги жавоб хати келди:

“Булунғур туманида жойлашган банк филиалларидан фақатгина “Агробанк”нинг туман филиалида валюта айирбошлаш шохобчаси (ВАШ) фаолият кўрсатиб келмоқда. Банк хизматлари истеъмолчиларига хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини ошириш, уларга қўшимча қулайликлар яратиш, филиални замонавий андозадаги банк инфратузилмасига айлантириш мақсадида банк биноси ва хизмат хоналарида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Булунғур туманида фаолият кўрсатаётган ВАШ сони бир донани ташкил этгани ҳамда ушбу шохобча навбатчи шохобча экани сабабли банк биносида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлса-да, ВАШ банк иш кунларида соат 9:00 дан 22:00 гача, дам олиш ва байрам кунлари ҳам соат 9:00 дан 18:00 гача узлуксиз фаолият кўрсатиб келмоқда.

Марказий банк Самарқанд вилоят бош бошқармаси томонидан 2019 йилнинг 29 октябрь куни “Агробанк” Булунғур филиалида ташкил этилган валюта айирбошлаш шохобчасида ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш давомида ВАШ Адлия вазирлигида 2018 йил 29 июнь куни 3029-сон билан рўйхатга олинган “Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом талаблари асосида фаолият кўрсатиб келаётгани маълум бўлди. Хусусан, шохобча низомнинг тегишли бандларида белгилаб берилган барча турдаги техник воситалар, жумладан, хорижий ва миллий банк карталарига хизмат кўрсатувчи тўлов терминаллари билан таъминланган.

ВАШ томонидан фуқаролардан 2019 йилнинг октябрь ойи давомида жами 597 608 АҚШ доллари ва 470 евро миқдорида нақд хорижий валюта харид қилинган. Шунингдек, шохобчада мижозларга нақд хорижий валютани нақд миллий валютага ҳамда ўрнатилган “Uzcard” терминали орқали сотиш ҳам йўлга қўйилган бўлиб, 2019 йил 20 август кунидан бошлаб жами 213 621 АҚШ доллари, октябрь ойида эса 71 940 АҚШ доллари миқдорида, шундан 100 АҚШ доллари банк картасидаги маблағлар доирасида сотилган.

Шу жумладан, 2019 йилнинг 17 октябрь куни “Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низомга киритилган ўзгартиришга асосан, тижорат банклари жорий йил 21 октябрдан бошлаб резидент жисмоний шахсларга эквиваленти 100 АҚШ долларигача (шу жумладан, эквиваленти 100 АҚШ долларига тенг миқдорда) нақд чет эл валютасини сотишда улардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилмасдан амалга оширилиши мумкинлиги белгиланди”.

(Бу хабар Озодликка 30 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG