Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:51

СИРДАРЁ – “ST-таъсир: мурожаат ортидан темир йўл вокзалида янги ҳожатхона қурилмоқда”


Яқинда “Сиздан Телеграм”да Сирдарё тумани темир йўл вокзали ҳожатхонаси ўта аянчли аҳволда экани ҳақида мактуб чоп этилган эди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги матбуот хизматидан ушбу мурожаатга қуйидаги жавоб хатини келди:

“Сирдарё туман ҳокимлиги матбуот хизмати ҳамда тегишли мутасаддилар томонидан ушбу холат ўрганилди. Ўрганишлар натижасида ҳожатхона ҳақиқатан ҳам таъмирталаб аҳволда эканига гувоҳ бўлдик. “Ўзбекистон темир йўллари”га қарашли Сирдарё темир йўл вокзали мутасаддилари томонидан ҳозирги пайтда вақтинчалик муддатга эски ҳожатхона биноси қисман таъмирланди. Эски ҳожатхона жойлашган ҳудуднинг ён қисмидан янги ҳожатхона қуриш бошлаб юборилди. Кейинроқ ҳолат бўйича яна маълумот берилади”.

(Бу хабар STга 30 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG