Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2019, Тошкент вақти: 12:59

СИРДАРЁ – “Иккинчи хотинга уйланган эрим икки фарзандим билан мени кўчага ҳайдамоқда”


ГУЛИСТОН. “Мен – Феруза Қурбонова, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри Тараққиёт маҳалласи Тинчлик кўчаси 1-уй 10-хонадондан ёзмоқдаман.

2015 йилда турмушга чиқиб, икки фарзандли бўлдим. Бу орада эрим Россияда ишлаб, яна бир аёл билан шаръий никоҳдан ўтибди. 2018 йил 1 апрель куни, ҳали мен билан қонуний ажрашмасдан, мени қизим билан кўчага ҳайдади. 2018 йил 13 июндан буён суд қарори асосида уйда яшаб келаман. Эрим биз яшаётган уйни иккинчи аёлидан туғилган қизи номига ўтказиб берибди. Совуқ кунда уйдан чиқаришмоқчи. Икки болам билан қаерга бораман?! Ёрдам беришларини сўрайман”.

(Мактуб муаллифи ўз иддаоларини исботлаш учун STга айни манзилда рўйхатдан ўтганини дасдиқловчи паспорт нусхаси, қонуний никоҳдан ўтгани ҳақидаги ҳужжат, кадастр ва суд қарорининг нусхасини юборган)

(Бу хабар Озодликка 30 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG