Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:20

САМАРҚАНД – “Ветеринария институти ўқитувчиси: таълим сифатини оширишни талаб қилиб, тазйиққа учрадим” 


САМАРҚАНД. “Мен – Муборак Маматова, Ўрта Осиёдаги кам сонли ветеринария фанлари докторларидан бириман. Самарқанд ветеринария медицинаси институтида таълим сифатини ошириш ва институтга инвестиция киритиш учун жонбозлик қилганим сабаб тазйиққа учрадим. Институт раҳбарияти менга дарс бермади. Ҳолбуки, илмий соҳадаги ютуқларим давлат идоралари томонидан эътироф этилган, давлат мукофотига ҳам тавсия этилганман.

Ректоримиз шахсан менга ва ўзгариш талаб қилган бошқа домлаларга “қаматиб юбораман” деб таҳдид қилди. 83 ёшли онамга “қизингизни йиғиштириб олинг, акс ҳолда йиғлайсиз” деб қўрқитишди.

Институтимизда лаборатория ҳам йўқ. Ҳолбуки, талабалар шартнома пули тўлайди. Аммо раҳбарияти микроскоп ёки проектор ҳам олиб бермайди. Ҳатто вилоят лабораториясига бориш учун автобус ажратмади.

Шу каби ҳақсизликларга қарши чиққаним учун менга тазйиқ ўтказилмоқда. Масъул идоралардан амалий ёрдам сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 3 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG