Линклар

Шошилинч хабар
09 декабр 2019, Тошкент вақти: 21:09

БУХОРО – “Қўшимча смена учун бекат навбатчиларига иш ҳақи берилмаяпти”


БУХОРО. “Бухоро минтақавий темирйўл узелига қарашли бекат навбатчилари номидан ёзмоқдамиз. Байрам муносабати билан “усиление” бошланди. Қўшимча сменада турибмиз. Тунги навбатчиликдан кейин яна тунда ишлашга чиқамиз. Бу ҳолат барча байрамларда такрорланади. Аммо бизга қўшимча ойлик тўланмайди. Аслида, "Ўзбекистон темир йўллари" тизимида энг кам ойлик оладиган ишчилар бекат навбатчилари саналади. Бизга форма ҳам берилмайди, кўйлак, шим, костюм, пагон – ҳаммасини ўз пулимизга сотиб оламиз. Темир йўлнинг бошқа ишчи-ходимларига мавсумий кийим-бош берилади. Бизда меҳнат таътили 15 кун, қолганларда эса 1 ой.

Шунча тенгсизликларга қарамай, бизни яна қўшимча сменаларга мажбурлашмоқда. Ё бизга ҳам қўшимча пул тўлашсин ёки навбатдан ташқари сменаларни бекор қилишсин”.

(Бу хабар Озодликка 10 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Шарҳларни кўринг (1)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG