Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2018, Тошкент вақти: 20:55

ТОШКЕНТ – "Чуқурсой cтанциясида вагонлардан тонна-тонна маҳсулот ўғирлаётганлар қачон қўлга олинади?"


ТОШКЕНТ. "Биз Ўзбекистонга Аргентинадан соя кунжарасини олиб келамиз. Маҳсулот Латвия орқали поездда келтирилади. Лекин 5-6 йилдан бери Тошкентдаги Чуқурсой станциясида маҳсулотни ўғирлаш ҳолатлари кузатилмоқда. Пихини ёрган ўғрилар вагон муҳрини бузмайди, вагон тагини усталик билан очиб, 2-3 тонна маҳсулотни ўмаради. Кунжаранинг бир тоннаси 600 доллар туришини инобатга олсак, қанча зарар кўрилаётганини тасаввур қилиш мумкин. Ушбу масала бўйича станция бошлиғига, у ердаги хавфсизлик хизматига мурожаат қилиб келамиз. Лекин ҳеч қандай натижа йўқ. Тахминимизча, станция атрофида яшовчилар ўғриликни касб қилиб олган. Ўғриликларни фош этиш ва ушбу ҳолатга барҳам беришда юқори ташкилотлардан ёрдам сўраб қоламиз".

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG