Линклар

Шошилинч хабар
24 октябр 2018, Тошкент вақти: 02:30

ТОШКЕНТ – "Тез ёрдам"га тез ёрдам зарур!"


ТОШКЕНТ. "Мен Тошкент шаҳри Миробод туманидаги Тез тиббий ёрдам бўлимида ишлайман. Исмим Аширова Раъно. Яқинда "Сиздан Телеграм" рукнида "Тез тиббий ёрдам шифокорларига ҳам осон тутманг!" сарлавҳали мактуб чоп этилди. Мен ушбу мактубда билдирилган мулоҳазаларни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Ойлик маошимизни вақтида беришмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилиб, ички бухгалтериямизни текшириб беришини сўрагандик, бизнинг раҳбарият сохта хужжат тайёрлаб жавоб хати жўнатди. Яна мендан врачлар малакасини ошириш марказида малака ошириш талаб қилинди. Мен оддий фельдшер бўлсам, қандай қилиб врачлар марказида ўқийман?

Менимча, бош шифокорнинг ўзи малака ошириши керак. Кўплаб малакали шифокорларни ишдан бўшатди. Шаҳар тез тиббий ёрдам тизимини ҳозирги аҳволдан қутқариш керак. “Тез ёрдам”га тез ёрдам зарур!"

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG