Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Президент келганига қарамай, Андижонда ҳеч нарса ўзгармади"

"Суратларда Андижон шаҳрида жойлашган марказий поликлиника акс этган. Тиббий хизмат кўрсатиш бепул, лекин тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган нарсаларни кўчадан сотиб оласиз. Ҳатто спирти хам йўқ.

Президентимиз келиб кетканидан кейин ҳам бу жойларда сезиларли ўзгаришлар кузатилмади. Бу тиббиёт соҳаси ҳали бери ўзгармаса керак. Беморларни овора қилишлар, у шохдан бу шохга сакратишлари ҳали ҳам тугамаган. Юқорида ўтирган қорни катта раҳбарлар бунга эътиборини кучлироқ қаратиши шарт!

Президент Мирзиёев бекорга куйиб пишмаётган экан. Ишим тушиб, билдим бу ердаги аҳволни. Шунақа қилиб кўчадан дори сотиб олишлар тўхтамаган. Аслида Марказий поликлиникада шу нарсалар бўлиши керакми ёки мен адашяпмамми?"

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG