Линклар

Шошилинч хабар
25 июн 2018, Тошкент вақти: 01:35

АНДИЖОН. "Мен Андижон вилоят, Асака туманидан мактуб йўлламоқдаман. 75 ёшли дадамнинг кутилмаганда тоблари қочиб қолди. Одатдагидек, Тўрттош Тез тиббий ёрдам хизматига қўнғироқ қилдим. "Бизнинг ҳудудимизга кирмайсизлар", деди қўполлик билан диспетчер. "Бугунгача сизлар юборар эдингиз-ку шифокорларни?!", дедим ҳайрон бўлиб. "Сизларга биз хизмат кўрсатмаймиз!" дея шарақлатиб гўшакни қўйиб қўйди "ҳожатбарор" диспетчер.

Ноилож шошилинч ёрдам марказига олиб бордим. Дадам инсульт бўлган эканлар. "Ака, эртароқ хабар бермабсиз-да", деди шифокор. Тўрттошдан ёрдам кутиб 40 дақиқа йўқотганимизни айтдим. Дадамга кўмак берган шифокордан миннатдорман. Лекин тиббиёт ходимлари орасида Тўрттошдаги диспетчерга ўхшаганларга жой йўқ деб ўйлайман. Тез ёрдам хизматида ҳам шундай маданиятсиз кимса ишлайдими?!"

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG