Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 10:05

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Қишлоғимиз жуда зарур бўлган тин-тин аппаратисиз қолди"

"Бухоро вилоятининг Вобкентидан тадбиркорман. Тин-тин aппаратимизни мажбурий олиб кетишмоқҷи. Токни кесиб кетишди, энди ӯзини ҳам олиб кетмоқчи.

Тин-тин аппарати аҳоли ишлатиб келаётган ёки турмушда фойдаланаётган кӯрпа-кӯрпачалар ва ёстиқларнинг ичидаги пахтасини чангдан тозалайди, пахтасини янгилайди. Қисқаси, кӯрпа-кӯрпачалар ва ёстиқларни юмшоққина қилиб беради. Халқ учун жуда зарур аппарат.

Умр бӯйи азаб еб, меҳнат қилиб сотиб олган тин-тинимизни олиб қӯйиб, бизни хонавайрон қилиб, яна қайтадан бошқа тадбиркорликни бошлашимни талаб қилмоқда".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG