Линклар

Шошилинч хабар
14 декабр 2018, Тошкент вақти: 03:27

ҚАШҚАДАРЁ – “Йўл нозирлари бозор ёнидаги тирбандликни бартараф этсин”


ЧИРОҚЧИ. “Мен – инсон ҳуқуқлари фаоли Одил Элмурод, Қашқадарё вилоят, Чироқчи туманидан ёзмоқдаман. “Восход” бозори олдидаги машина йўли доимо тирбанд бўлади, автоуловлар тартибсиз равишда қўйиб ташланади. Бу ҳол аҳолига ноқулайлик туғдирмоқда, қолаверса, вилоятимизга келаётган сайёҳлар ҳафсаласини ҳам пир қилмоқда. Йўл патрул хизмати ходимлари ушбу жараёнга эътибор қаратса яхши бўлар эди”.

(Озодлик мухбири бу иддаоларни ўрганиш давомида хабар муаллифи билан боғланди. Муштарий ўз гапларини асослаш учун мурожаатига фото илова қилган. Бу маълумот аввалги хабарлари тасдиқланган Озодлик мобил мухбири томонидан юборилди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG