Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:23

ФАРҒОНА – “Ҳокимият “беванинг қўлидан ҳеч нарса келмайди” деб товон пули бермаяпти”


МАРҒИЛОН. “Мен – М.Қурбонова, Фарғона вилояти Марғилон шаҳридан ёзмоқдаман. Ёшим 73 да. Раҳматли хўжайиним 46 йил механика заводида ишлаб, Йўрмадоз маҳалласи Тўралар кўчасидан 14 сотих ер олган эди. У ерда косиблар ва мебелсозлик цехи ташкил этилган. Мен шу ижара жойдан келган пулга рўзғор тебратар эдим. Турмуш ўртоғим қазо қилгач, қизим ва 2 набирам менинг қарамоғимда қолган.

2019 йил 17 апрель куни Марғилон шаҳри ҳокимияти ходимлари “Обод маҳалла” дастурига тушгани сабаб жой бузилишини айтди. Ижарачиларим ИИБ нозири томонидан чиқариб юборилди. Мен ўша кунлар набирамнинг тўйи билан овора эдим. Шунча ялиниб ёлворсам ҳам, қонуний асоссиз бинони бузиб ташлашди. Мана, 6 ой ўтди, аммо обод маҳалладан дарак йўқ, аксинча у жой вайрона бўлиб ётибди. Энг қизиғи, у ерда фақат менинг жойим бузилди, атрофдаги қўшниларимга кучлари етмади.

Риштон аҳли ҳақини талаб қилгач, президентимиз мулки бузилганларга адолатли муносабатда бўлиш ҳақида гапирди. Аммо Марғилон ҳокимияти “бева хотиннинг қўлидан ҳеч нарса келмайди” деб товон пули бериш ҳақидаги илтимосларимга қулоқ солмаяпти. Вилоят ҳокими қабулига ёзилсам, Марғилон ҳокимига боринг дейишяпти. Президентимиз адолат ҳақида гапиряпти. Қани ўша адолат?! Мен кекса ёшимда шунақа кунларга қоламан деб ўйламагандим. Ипотека кредити, нотурар жойимга ер солиғи тўлашим, бундан ташқари рўзғор тебратишим керак. 6 ойдан бери қанча зарар кўрдим. Ҳокимият эса ёшимни ҳам ҳурмат қилмаяпти”.

(Бу хабар Озодликка 11 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG