Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2018, Тошкент вақти: 10:14

"200 миллион сўм тўлаб, трактор ололмай юрсам, президент Афғонистонга 3 тасини совға қилди"


"200 миллион сўм тўлаб, трактор ололмай юрсам, президент Афғонистонга 3 тасини совға қилди"

"Биз фермерлар тракторга зор бўлиб юрибмиз. Юртбошимиз эса совға тариқасида Афғонистонга 3та трактор бердилар. Ҳар бири 600 миллион сўм туради. Мен ўзим шундай тракторни лизингга олиш учун тўлов қилганман. Бир йилдан бери ололмай юрибман. Мен ўзим 40 гектар еримни ҳайдашим керак. Зафаробод МТПсида (таҳр. Машина-трактор парки) атиги 3 дона "Клаас Арион" трактори бор. Улгурмаяпти.

МТПнинг тракторлари 1 гектар ерни 150 минг сўмдан ҳайдайди. 40 гектарим 6 миллион сўм бўлади. Булар эса афғонларга бир кунда 3та трактор бердилар. Биз нима қилайлик? 1 миллиард 300 миллион сўмлик совғани бизга берсин. Умуман ҳафамиз биз фермерлар.

Бир йилдан бери трактор оломай югуриб юрибман. 200 миллионга яқин пул қўйганман. Бермаяпти"

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG