Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 23:02

"Трансформаторни таъмирлаш учун электросет маҳалламиздан ёрдам сўрамоқда"


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Трансформаторни таъмирлаш учун электросет маҳалламиздан ёрдам сўрамоқда"

"Хоразм вилояти Урганч тумани Чаккашоликор туманидан сизларга ёзмоқдаман. Шу қишлоқда 6 ойдан бери ишга тушира олинмаётган трансформатор ҳакида ёзаман. Бу трансформатор учун ҳам аҳоли пул сарфлади.

Мен бугун Урганч туман электросетининг 606 0514 ва 352 1406 рақамларига куни билан қўнгироқ қилдим. Бу номерлар доим свет йуқ пайтида ўчирилган бўлади. Одатдагидай, бугун ҳам улана олмадим.

Свет ҳозирги кунларда навбат билан ўчмаяпти. Шу боис светга ишониб холодилникни тўлдириб қўясизку. Ана шунда менинг шунча озиқ-овқатларим исроф бўлди. Шуниси алам қилади.

Мени ёзганларимни нашр қилинг илтимос, тепадагилар эшитиб қолиб, зора тартиб ўрнатса. Трансформаторни қўйишдан мақсад, ҳозирги ишлаб турган трансформатор аҳоли кўплиги учун ток етказиб бера олмаяпти. Йилда бир марта ёниб кетади. Ҳар сафар ёниб кетганида, аҳолидан пул йиғиб, керакли нарсаларини олиб беришади. Электросет фақат ремонт қилиб беради. Уларда ҳеч нарса йўқ.

Бу трансформаторнинг изига тушишганига 10 йилдан ошди. Электросетдан натижа бўлмагач, бир окамиз Тошкентда МХХда ишлайдиган танишидан муаммонинг ечимини топишга ёрдам беришини илтимос қилди. МХХда катта лавозимда ишлайдиган одам электросетга телефон қилиб, муаммони ҳал килишларини буюради. Шундагина, электросет маҳаллага келиб, уларда фақатгина трансформаторнинг обмотка қисми борлигини ва қолганига маҳалла ёрдам бериши кераклигини айтади. Тахминан 300 хўжаликнинг ҳар биридан 20 минг сўмдан йиғилган. Яна тахминан 10 миллион сўм керак буни ишга тушириш учун. Баъзиларнинг уйида ток камлиги учун холодилник умуман ишламайди".

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG