Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:20

"Газ идораси архивига ҳужжат топшириш учун пул тўланиши керакми?" (ВИДЕО)


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас

"Газ идораси архивига ҳужжат топшириш учун пул тўланиши керакми?"

"Пастдарғом туман газ идорасининг ходимлари ҳали ҳам қўрқмай, шубҳали тўловларни олишда давом этмоқда. Бугун газ лойиҳасини архивга қўйиш учун боргандим. Туман газ идорасининг бошлиғи қабул қилмай, чиқиб кетди. Мен 243 минг сўм тўлов қилишим керак экан, ҳар бир точканинг нархи бор экан. Оддий халқ қарздорликни тўласинми ёки ҳужжатларни топшириш учун тўлов қилсинми?

Жонга тегди бу. 3 ой олдин газимизни кесиб кетган. Уни ҳам охиригача тугатмаган. Ҳозир қувурларнинг олдидан ўтсангиз, ҳидини заҳарланадиган даражада сезасиз. Қайта улаб бериш учун 300 минг сўм талаб қилмоқда. Жуда қийналмоқдамиз. Уйлар совуқ, болалар касалдан чиқмайди. Халқ билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Қишни қандай ўтказамиз?Бу жойлар печкага мослашмаган".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG