Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Ерости йўлимизда энди жўжа сотишаяпти, ҳидига чидай олмайсиз"

"Наманган шаҳридаги "Чорсу" бозорининг олдида "Чорсу" меҳмонхонаси бор. Шунинг ёнида ерости йўли бор. Ҳамма уни туннел деб атайди. У ерда шунақа тартибсизликки, тасвирлаш қийин. Умуман қараб бўлмайди.

У ердан ўтиш ҳам жуда қийин. Йўлларда компютер қўйиб ўтиришади. Бу жой сасиб кетган. Чунки шундай кичкина жойда жўжа ҳам сотишади. У жўжанинг ҳидидан одамнинг мазаси ҳам қочади.

Шунақанги тўполон жойки у! Диск сотадиганлар мусиқасини баланд қилиб қўяди. Ҳамманинг жонига тегар экан бу нарсалар. Шу мусиқани дискга ёзадиган болаларнинг оғзи шунақанги шалоқки, оғзидан ади кириб бади чиқади. Қани маданият, қани фаросат?

Бу жойга ким қарайди? Ахир бу жойни одамлар қийналмасдан ўтиши учун қуришганку. Бу ердагилар эса хоҳлаганича жойни эгаллаб, одамларни ҳам ўтказмайди. Диск сотадиганларга эса, ҳеч кимнинг гапи ўтмайди. Жўжа сотишга нима бор экан? Мутлоқ антисанитария бу ерда. Ўтганизча шунча сўкиниш эшитасиз".

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG