Линклар

Шошилинч хабар
17 август 2019, Тошкент вақти: 18:22

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – “Автотураргоҳ ўрнида ноқонуний равишда бозор қурилмоқда”


ТЎРТКЎЛ. “Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида фаолият юритувчи бир гуруҳ тадбиркорлар номидан мактуб йўлламоқдамиз. 2010 йили туманимиздаги эски деҳқон бозори бузилиб, Беруний кўчасида жойлашган худуддан 19 гектарга тенг ер майдони ажратилди ва янгидан “Эл-ризқ бозори” деҳқон бозори ва “Тўрткўл савдо комплекси” МЧЖ ташкил қилинди. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида “Тўрткўл савдо комплекси” МЧЖ ҳудуди ва унга туташ ҳудудларда автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари бош режа бўйича тасдиқланди. Бу эса Ўзбекистон президентининг 2010 йил 26 апрелдаги 1326-сонли қарори талабига мувофиқ эди. 2018 йил 4 август куни Тўрткўл туман ҳокими Н.Худойбергеновнинг автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларига доир фармойиши қабул қилинди.

2019 йил апрель ойигача ушбу автотураргоҳ аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда эди. 2019 йил 17 апрель куни Тўрткўл туман ҳокими Я.Бобожоновнинг 2-, 3- ва 4-автотранспорт воситалари учун пуллик тўхташ жойларини капитал реконструкция қилиш мақсадида вақтинчалик орқа томонга кўчириш тўғрисида фармойиш қабул қилди. Лекин, мана, июль келганига қарамай, ушбу фармойиш бўйича реконструкция ишлари амалга оширилмади. Афсуски, ҳоким фармойишида реконструкция учун маблағ қайси ташкилот томонидан ажратилиши кўрсатилмаган.

Айни пайтда 2-,3- ва 4-автотураргоҳларнинг кириш жойлари бетон тўсиқ билан беркитилгани сабаб корхоналарга тегишли бўлган транспорт воситалари Беруний кўчаси билан кесишувчи 4 та кўчада тирбандликни вужудга келтириб, фуқаролар ва тадбиркорларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. “Тўрткўл савдо комплекси” МЧЖ раҳбари жаноб М.Сержанов автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойида президент қарори, ҳоким фармойишига зид равишда, ўзбошимчалик билан янги бозор барпо қилмоқда. Мажмуа директори нега бу ерга кўз тикмоқда? У “Тўрткўл савдо комплекси” МЧЖнинг жануб томони, яъни ички ҳудуди вайрон аҳволда ётганидан хабарсизмикан?

Мутасаддилардан ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ўтказилиши ва президент қарори ҳамда ҳоким фармойиши асосида объектлар ўз жойига қайтарилишини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 3 июль куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG